Гиннесснинг рекордлар китобига ҳар йили янги-янги рекордлар киритилади. Бу йил ҳам бундан мустасно эмас. Китобдан ўрин олган энг сўнгги рекордлар билан танишинг.

1. Такеру Кобаяши — сайёрамиздаги энг тезкор емакхўр. У 3 дақиқа ичида 67 дона гамбургерни паққос туширди.

2. Ли Лонглонг зинадан боши билан туша олади.  

3. Германиялик Оливер Струмпфель 25та кружкадаги пивони 40 метр масофага олиб борди.

4. Герхард Дону — вантузни ҳаммадан аниқроқ нишонга ура олади.

5. Кала Каивининг қулоқ супраси ҳамманикидан катта.

6. Динеш Упадхья бир дақиқада 89 дона узум донасини оғзига жойлаштирди.

7. Хитойлик оила дунёдаги энг бўйи баланд жуфтлик сифатида Гиннесснинг рекордлар китобидан жой олди. Сунь Минминнинг бўйи — 236,17 см, рафиқаси Сюй Яннинг бўйи эса — 187,3 см.

8. Ким Гудман ўз кўзлари билан бошқалардан ажралиб туради.

9. Британиялик Жoнни Стpэнж самолётни қулоқлари ёрдамида 20 мeтp масофага судраб борди. Самолётнинг оғирлиги 670 кг эди.  

10. Аҳмад Тафци боши билан бир дақиқада 43 дона тарвузни ёрди.  

11. Жониворлар орасида ҳам рекордчилар бор. Берти лақабли тошбақа энг тезюрар тошбақа сифатида китобга киритилди. У 100 метр масофани 6 дақиқа ичида босиб ўтди. 

12. Япониядаги Пурин лақабли ит бир дақиқа ичида 14та тўпни тутиб, олдинги рекордини янгилади. “Дарвозабон”нинг олдинги рекорди 11та тўп эди.

Манба: xabardor.uz