Россия Мудофаа вазирлиги: Россия самолётларининг Суриядаги зарбалари натижасида “ИШИД”нинг кўплаб позициялари йўқ қилинди

Жаҳон 01 Октябрь 2015 7617

Россия самолётларининг Сурияда “ИШИД” позицияларига берган авизарбалари натижасида жангариларга тегишли қўмондонлик пунктлари йўқ қилинди, деб маълум қилинди Россия Мудофаа вазирлигида.

“Бугун Россия ҳарбий-коинот кучлари самолётлари Сурия Араб Республикаси ҳудудида “ИШИД” террорчилик гуруҳининг 8 та позициясига аниқ зарбалар берди. 20 га яқин парвозлар амалга оширилди”, деб айтди Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков.

“ИШИД” жангариларига тегишли ҳарбий техника, транспорт воситалари, қурол-аслаҳа, ўқ-дори ва ёқилғи-мойлаш омборлари зарбага учради. Тоғли ҳудудда жангарилар тузилмаларини бошқариш қўмондонлик пунктлари бутунлай йўқ қилинди”, деб қўшимча қилиб ўтди Конашенков.

Конашенковнинг таъкидлашича, барча зарбалар ҳаво разведкаси ўтказилгандан ва Сурия армияси штабидан олинган маълумотлар аниқлаштирилгандан кейин амалга оширилган. Фуқаролик инфратузилмалари объектларига қарши ва улар яқинида Россия самолётлари қуролларидан фойдаланилмаган.

Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар берилиши ҳолати акс этган видеолавҳаларни намойиш қилди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар