Россия Ҳарбий-ҳаво кучларининг кўпмақсадли қирувчи қирувчи-бомбардимончи Су-34 русумли самолёти ИШИДнинг Суриядаги позицияларига навбатдаги зарбаларни йўллади ва Латакиядаги "Хмеймим" авиабазасига қайтиб келди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги вакили Игор Конашенков маълумот берган.

"Маълум қиламанки, айни вақтда ҳарбий топшириқни бажариб қайтган кўпмақсадли қирувчи қирувчи-бомбардимончи Су-34 русумли самолёти "Хмеймим" авиабазасида. Бу самолёт олинган маълумотлар асосида ИШИДнинг инфратузилмаларига ҳаво зарбаларини йўллади", дейди Конашенков.

Унинг қайд этишича, Су-24 самолёти энг замонавий қуроллар билан таъминланган.