Ливаннинг Al-Mayadeen телеканали 1 октябрь куни Россия авиацияси Сурияда яна 30та зарбани амалга оширганини маълум қилди. Улар орасида “Жайш ал-Фатаҳ” ташкилоти назорати остидаги ҳудудлар ҳам борлиги айтилмоқда.

Асосий ҳамла Сурия шимоли-ғарбидаги Жиср аш-Шуғур туманига тўғри келган. Шаҳарда ҳаракат қилаётган жангари гуруҳлар орасида Россияда фаолияти ман қилинган “Жабҳат ан-Нусра” ҳаракати ҳам бор.
“Жайш ал-Фатаҳ” ташкилотига аъзо энг йирик гуруҳ “Аҳрор аш-Шом” деб аталади. Ушбу гуруҳлар Латақия, Хама ва Идлиб вилоятларини эгаллаб турибди.

Мухолиф кучларга тегишли Orient News ресурсининг маълум қилишича, Россия қўшинлари Хама вилоятида турган айрим мухолиф гуруҳларга зарбалар берган.