Россиянинг Ростов туманида одам савдоси билан шуғулланиб келган ўзбекистонлик жиноятчи қўлга олиниб, юртига қайтариб юборилди. Бу ҳақда “Ростов вилояти янгиликлари” сайти хабар бермоқда.

Айтилишича, у турли жиноятларда айбланиб, тергов қилинаётган эди. Аммо тергов босқичида жиноятчи қочиб кетишга муваффақ бўлган.

Полициячилар номи келтирилмаётган шахснинг яшириниб юрган жойини тезда аниқлашга муваффақ бўлди.

Вилоят прокуратураси жиноятчининг Ўзбекистонга экстрадиция қилинишини таъминлаб берди.