Россия ва Саудия Арабистони орасида мавжуд айрим тортишувларга қарамай, расмий ар-Риёд Москва билан алоқаларни янада кенгайтиришдан манфаатдордир. Бу ҳақда қироллик ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр “ал-Ҳаёт” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Орамиздаги келишмовчиликлар икки масалага бориб тақалади: Сурия инқирози ва Эронга қурол етказиб бериш, - деди у. – Аммо, ўйлашимча, Россия билан муносабатлар ҳозиргидан анча кенгроқ бўлмоғи даркор”.