Саудиялик ёш йигитнинг севган қизи отаси қўйган талабдан боши осмонга етди. Гап шундаки, кекса ота қизи эвазига бор-йўғи 1 риёл қалин пули сўради.

Айид бин Сауд ал-Асмарий бу ҳаракатини “қалин пулини ортиқча бўрттирмаслик” учун қилганини таъкидлади.

Шунингдек, у бошқа оталарни ҳам биринчи галда қизларининг бахтини ўйлашга, қалинни ошириб-тошириб айтмасликка чақирди.

Айрим ҳолларда ушбу мамлакатда қалин пули 1 млн риёлдан ошиб кетади.