Сиёсатшунос: эски Сурияни бошқа кўрмаймиз

Жамият 01 Октябрь 2015 8789

Сурия президенти Башар Асад Россиядан ҳарбий ёрдам сўраганидан сўнг Кремль етакчиси Владимир Путин Федерация кенгашига мамлакат қуролли кучларини чет элда қўллашга рухсат олди. Бунинг натижасида кечанинг ўзидаёқ Россия авиацияси Сурияда ҳарбий амалиётларни бошлаб юборди.

Стратегик баҳолаш институти президенти, сиёсатшунос Александр Коновалов бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
“Террорчилар қаттиққўл ва қўрқмас жангчилардир, уларни осмондан туриб мағлуб қилиш мумкин эмас”, - таъкидлади эскперт.
Шунингдек, у Сурияда иккита коалиция ҳаракат қилишидан хавотирда эканлигини билдириб ўтди. АҚШ ҳам, Россия ҳам террорчиларга қарши курашаётгани баробарида, уларнинг мамлакатдаги расмий ҳокимиятга бўлган муносабати қарама-қаршидир.

Россиянинг иттифоқчилари қаторида Ироқ ва Эрон бор. Эроннинг Сурия билан умумий чегараларининг йўқлиги бу коалицияга жиддий қийинчилик туғдириши мумкин.
“У ерга қуруқлик қисмларини ташлаш учун эронликлар Ироқ ҳудудига ўтиши лозим. Ироқ раҳбарлари қанақасига бунга рухсат бериши мумкинлигини тасаввур қила олмайман”, - таъкидлади Коновалов.

Бундан ташқари, Асад бугунги кунда мамлакатнинг 20 фоиз ҳудудини ўз назорати остида ушлаб турибди. Шу боис энди биз “эски Сурияни бошқа кўрмаймиз”.
Шунингдек, ҳар икки халқаро куч террорчиликка қарши курашда ноаниқ мақсадлар қўйгани таъкидланди. Ҳар икки томон ИШИДга қарши курашаётганини таъкидлагани билан, Сурияда бошқа радикал кучлар, жумладан, ал-Қоиданинг қолдиқлари ҳам бор.

“Биз Германия билан жанг қилганимизда мақсад аниқ эди – Рейхстагни олиб, унга ғалаба байроғини тикиш. Бу ерда нима қилиш керак? Байроқни қаерга тикамиз?”, - дейди мутахассис.

Кўпроқ янгиликлар