Суриянинг Москвадаги элчиси Риёз Ҳаддоднинг айтишича, рус самолётлари Сурия армияси тақдим этган координатлар бўйича ҳаво зарбалари берган.

Элчининг айтишича, берилган координатларнинг барчаси аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудлардан йироқда бўлган.

"Ҳозирда ҳаво зарбалари жангарилар жойлашган нуқталар бўйлаб берилмоқда. Бу нуқталар тинч аҳоли вакиллари истиқомат қиладиган қишлоқлар ва кварталлар яқинида эмас", дейди Риёз Ҳаддод.

Бундан олдинроқ, элчи Россия Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан 1 октябрь куни ИШИДнинг 5та позицияси йўқ қилингани ҳақида хабар берганди.