Сурияда авиазарбалар бераётган Россия авиацияси гуруҳида 50дан зиёд самолёт ва вертолётлар мавжуд. Бу ҳақда журналистларга Мудофаа вазирлиги вакили Игор Конашенков маълумот берди.

“Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондони қарорига мувофиқ, ИШИДнинг Сурия ҳудудидаги нишонларига қарата авиазарбалар берилди. Бунинг учун Суриянинг Латакия туманида Россия Ҳаво-космос кучларининг авиагуруҳи шакллантирилди. Унга 50дан зиёд самолёт ва вертолётлар киритилди. База ҳимояси учун алоқа воситалари билан таъминланган денгиз пиёдалари батальон гуруҳи жалб қилинди”, — деди Конашенков.

Эслатиб ўтамиз, 30 сентябрь - 1 октябрь кунлари Россия Ҳаво-космос кучлари самолётлари ИШИД террорчиларининг 12та объектига авиазарбалар йўллади. Натижада Ар-Рафана, Идлиб ва Ҳама туманларидаги снарядлар тайёрловчи кичик заводлар ва омборхоналар, жангариларнинг қўмондонлик пункти йўқ қилинган.