Ўзбекистоннинг Наманган вилояти, Учқўрғон тумани чегарачилари қўшни Қирғизистон ҳудудидан контрабанда маҳсулотлари олиб ўтиш билан шуғулланадиган жиноий гуруҳ ҳаракатларини аниқлашди.

"Учқўрғон тумани фуқаролари бўлган Достон Мададов ва Дилшод Мирзолимов (исм ва фамилиялар ўзгартирилган) Қирғизистонлик Нурали исмли шахс билан жиноий тил бириктириб, мамлакат ҳудудига Хитой истеъмол маҳсулотлари олиб киришни йўлга қўйишган", деб маълум қилган Ўзбекистон бош прокуратураси қошидаги Пул ювиш ва молиявий жиноятлар бўйича департаментнинг Учқўрғон тумани бўйича бўлими бошлиғи Мирзоҳид Мустафокулов.

Унинг сўзларига кўра, контрабандачилар навбатдаги жиноятлари устида қўлга олинишган ва улардан 40 млн сўмлик моллар мусодара қилинган.

Эндиликда улар ўз қилмишлари учун қонун олдида жавоб беришади.