Влада Якшибарова Tashkent Open-2015 турнирини тарк этди

Спорт 01 Октябрь 2015 1879

Тошкентдаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида давом этаётган хотин-қиз теннисчилар ўртасидаги Tashkent Open-2015 анъанавий халқаро турнири ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Мукофот жамғармаси 250 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур халқаро турнирнинг жуфтликлар баҳсларида уч нафар ўзбекистонлик 3 нафар теннисчи муваффақиятли одимлаётгани ҳақида хабар берилганди.

Бугунги баҳслардан кейин Ўзбекистон вакилларидан бири ўз иштирокини тўхтатди. Бу ҳақда "Оламспорт.сом" хабар берган.

Россиялик Ангелина Габуева билан тандем ҳосил қилган Влада Якшибарова россиялик Екатерина Бичкова ҳамда швейцариялик Стефани Фогель жуфтлигига 6:4, 1:6, тай-брекда 7:10 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Нигина Абдураимова ва Оқгул Омонмуродовадан иборат жуфтлик эса кеча украиналик теннисчилар – Катерина Козлова ва Алёна Фомина жуфтлигидан 6:4, 6:2 ҳисобида устун келишганди. Бироздан сўнг улар россиялик Вера Душевина ҳамда чехиялик Катерина Синьякова ҳамкорлигига қарши кортга чиқишади.

Кўпроқ янгиликлар