АҚШ Марказий разведка бошқармаси Хитойдаги элчихонасининг айрим ходимларини чақириб олди, негаки хакерлик ҳужумларидан сўнг ўғирланган маълумот базалари уларни фош бўлишга яқин қилиб қўйди. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар бермоқда.

Қарор АҚШ маъмурияти бошқармаларига уюштирилган хакерлик ҳужумларидан сўнг қабул қилинди. Ушбу ҳужумларни Хитой уюштирилгани кўп бора таъкидланди, аммо исботлар келтирилмади.

Ўғирланган маълумотлар АҚШ давлат департаменти ходимларининг таржимаи ҳолларини ўз ичига олади. Америкалик разведкачилар ХХР бу рўйхатни элчихона ходимлари рўйхати билан қиёслаб кўришидан ҳадиксирамоқда.