WSJ : Россия МРБ билан ҳамкорлик қилаётган исёнчиларга зарбалар берди

Жаҳон 01 Октябрь 2015 4085

Россия ҳарбий ҳаво кучларининг авиазарбаларига айрим ҳолларда АҚШ Марказий разведка бошқармаси билан ҳамкорлик қилаётган мухолиф кучларнинг позициялари нишон бўлиб хизмат қилган. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ёзмоқда.

Таъкидланишича, разведка идораси исёнчи гуруҳларни 2013 йилдан буён тайёрлаб келмоқда. Газетанинг ҳамсуҳбатлари Россия аввал бошидан ИШИДни эмас, балки исёнчиларни ва Асад режимига қарши чиқаётган гуруҳларни нишонга олганини тахмин қилмоқда.

Россия зарбаларига дучор бўлган гуруҳлар АҚШдан қурол-яроғ ва молиявий ёрдам олиб тургани айтилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар