Хавьер Маскерано солиқларни тўламаганлик учун судда жавоб беради

Спорт 01 Октябрь 2015 1603

"Барселона" жамоасининг аргентиналик ярим ҳимоячиси Хавьер Маскерано солиқларни тўламаганликда айбланиб, судга чақирилади. Бу масала бўйича суд иши шу йилнинг 29 октябрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда АР хабар берган.

Барселона вилояти таркибидаги Гава муниципалитети суди Маскеранога нисбатан айблов эълон қилган ва уни кўрсатма бериш учун судга чақирган.

Терговда аниқланишича, Маскерано 2011 йилдан 2012 йилгача бўлган муддат оралиғида ҳукуматдан 1,5 млн евро миқдоридаги солиқларни яширган.

Прокуратурада тасдиқланишича, Маскерано сентябрь ойида маблағнинг бир қисмини тўлаган. Маҳаллий ОАВларда айтилишича, бу ҳолат футболчига келгусида суд жараёнида қўл келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Маскерано 2010 йилда "Ливерпуль"дан "Барселона" сафига ўтганди.

Кўпроқ янгиликлар