ХХР биринчи марта Халқаро валюта жамғармасига ўзининг расмий валюта захиралари ҳақида маълумотлар тақдим эта бошлади.

“Мен Хитойнинг халқаро амалиётга мувофиқ равишда COFER’да (Сomposition of official foreign exchange reserves) иштирок этаётганини тасдиқлайман”, - деди жамғарма матбуот котиби Жерри Райс матбуот анжумани чоғида.

COFER ХВЖнинг 146 мамлакат валюта захиралари ҳақидаги маълумотлар акс этадиган расмий базасидир. Жамғармага жами 188 мамлакат аъзо бўлган, аммо ушбу лойиҳада фақат кўнгиллилар иштирок этади. Мамлакатлар тақдим этадиган маълумотлар сир сақланади.