Ёқутистонда буғ қозонининг портлаши оқибатида 3 ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, 1 октябрь куни Батагай қишлоғида буғ қозони портлаб кетган. Авария пенополистирол ишлаб чиқарувчи цех гаражида содир бўлган.

Ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароларидир. Улардан 1 нафари 1970 йили, 2 нафари эса 1995 йили туғилган.