“Бунёдкор” ФК вакиллари пахта йиғим-теримида иштирок этишди (ФОТО)

Спорт 02 Октябрь 2015 8483

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби мураббийлари ва футболчилари 2015 йилги пахта йиғим-терими жараёнида бевосита иштирок этишди.

Миллий терма жамоамизнинг Бахрайнга қарши ЖЧ-2018 ва Осиё Кубоги-2019 саралаш босқичи доирасидаги учрашуви туфайли чемпионат баҳсларида танаффус эълон қилинган эди.

Ушбу оралиқда “қалдирғочлар” пахта йиғим-теримида бевосита иштирок этишди. “Бунёдкор” ФК мураббийлари ва футболчилари 2 октябрь куни Тошкент вилояти, “Чиноз” туманидаги “Дўстлик” фермер-хўжалигига қарашли майдонда етиштирилган оқ-олтинни сифатли тарзда териш жараёнида қатнашишди. Қайд этиш керакки, клуб вакилларининг ушбу ташаббуси фермер-хўжалиги ходимларини хурсанд қилди. Бепоён далада спорт соҳаси ва қишлоқ хўжалиги ходимлари ёнма-ён меҳнат қилишиб, юртимизнинг пахта хирмонига ўз улушларини қўшишди.

Акбар ТЎРАЕВ (“Бунёдкор” дарвозабони):
- Ўзбекистон истиқболи учун шу юртда туғилган ҳар бир инсон қўлидан келганича ўз улушини қўшиши керак, деб биламан. Ватан менга нима берди эмас, балки мен Ватанга нима бердим, деб яшамоғимиз керак. Чемпионатда юзага келган таътилдан фойдаланиб, жамоадошларим билан биргаликда далага чиқдик ва қишлоқ хўжалигида меҳнат қилаётган инсонларга кўмаклашдик. Пахта – бу юртимиз бойлиги. Машаққатли ва шарафли ишда иштирок этганимдан хурсандман.

Рустамжон АШУРМАТОВ (“Бунёдкор” ҳимоячиси):
- Халқимизда йигит кишига қирқ хунар ҳам оз, деган гап бор. Пахта йиғим-теримида биринчи бор иштирок этишим. Юртимизнинг пахта хирмони бойлигига ўз улушимни қўшганимдан жуда-жуда бахтиёрман. Шу юртда соғ-саломат ўсиб-улғайяпмиз. Шундай экан, тинч ва фаровон заминимиз учун ҳар қанча хизмат қилсак оз, деб ўйлайман.

Минори САТО (“Бунёдкор” ярим ҳимоячиси):
- Бугун футболчи эканлигимни бир кунга унутиб, ўзимни қишлоқ хўжалигида синаб кўрдим. Очиғини айтсам, ёшлигимда кўп бора далага чиқардим. Чунки оиламиз вакиллари деҳқончилик билан шуғулланишган. Машғулотлардан бўш вақтимда уларга кўмаклашар эдим. Шу боисдан ҳам бугун мен яна эски хотираларимни ёдга олдим. Қисқа қилиб айтадиган бўлсам, пахта йиғим-терими менда жуда яхши таассурот қолдирди.

Иван МИЛОШЕВИЧ (“Бунёдкор” ярим ҳимоячиси):
- Ўзбекистонда икки йилдан бери истиқомат қилиб келяпман. Жаннатмакон юртингизни ўзимнинг иккинчи уйим деб биламан. Бу заминни эътиборга молик жуда кўп жойларида бўлганман. Мана бугун жамоадошларимиз билан пахта теримида иштирок этдим. Бу жараёнда илк бор иштирок этган бўлсам-да, шерикларимнинг кўмагида теримни осонлик билан ўзлаштириб олдим. Ушбу фермер хўжалигига ташрифимиз бу ердаги инсонларни ҳам хурсанд қилди. Тушлик пайтида улар билан бир дастурхон атрофида ўтириб, яқиндан танишиб ҳам олдик. Янги дўстларга эга бўлдим.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар