Парижда Елисей саройида “норманд тўртлиги” давлатлари раҳбарлари учрашуви бошланди. Бу ҳақда Украина президентининг матбуот котиби Святослав Цеголко маълум қилди.

“Норманд форматидаги музокаралар шундоқ кўчада бошланиб кетди”, деб ёзди Цеголко твиттерда.

ОАВларнинг маълум қилишича, сўнгра Пётр Порошенко, Франсуа Олланд, Владимир Путин ва Ангела Меркель музокараларнинг расмий қисми бўлиб ўтадиган залга йўл олишган.

Шу билан бирга, учрашувни ёритаётган россиялик журналист Дмитрий Смирнов Украина, Германия, Франция ва Россия етакчиларининг учрашуви Ангела Меркелнинг жадвали сабабли қисқа бўлишини маълум қилди.

“Норасмий маълумотга кўра, норманд формати Меркель туфайли қисқа бўлади. У кечаси 6 да уйига учиб кетиши керак. Украинадан муҳимроқ ишлар ҳам бормикин?”, деб ёзди журналист ўз твиттерида.

Аввалроқ маълум қилингандек, Елисей саройида ёпиқ эшиклар ортида Путин ва Олланд ўртасида музокаралар бўлиб ўтган, унда Россия томонидан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Путин ёрдамчиси Юрий Ушаков, матбуот котиби Дмитрий Песков иштирок этган.