Япония ҳукумати 2016 йилдан ҳайдовчисиз таксиларни синовдан ўтказиш дастурини ишга туширади, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги. 

Шу тариқа Токиода 2020 йилги Олимпиадани ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Амалдорлар бу лойиҳа устида медиаиндустрия ва DeNA Co ўйинлар ишлаб чиқарувчи компанияси вакиллари билан биргаликда ишламоқдалар, Токио яқинидаги Фудзисава шаҳрида ўтказиладиган синовларда иштирок этиш учун 50 га яқин одам жалб қилинади.

Қайд этилишича, ҳайдовчисиз таксилар ва йўловчиларни ҳайдовчилар кузатиб борадилар. Таксилар Toyota Estima минивэни негизида гибридли двигатель билан қурилади.