Atlantic Council: Обама Украина лойиҳасини тўхтатиб қўйди

Жаҳон 02 Октябрь 2015 5060

АҚШ Украина бўйича позицияси ўзгармаганини эътироф этиб келаётганига қарамай, айни пайтда у расмий Киевга ёрдам кўрсатиш ишини тўхтатиб туриши мумкин. Бунга Россия билан бошланаётган диалог, шунингдек, Сурия масаласидаги келишувлар сабаб бўлиши мумкин. Atlantic Council таҳлилчиси Эдриан Каратницкининг фикрича, Вашингтон ҳаттоки мамлакат шарқидаги ихтилофни бартараф этиш чораларини кўрмай туриб, бирламчи эътиборни Россия билан муносабатларга қаратиши мумкин.
Шу билан бирга, мутахассиснинг таъкидлашича, АҚШ Россия билан Суриядаги ҳамкорлик йўлида Украинадан воз кечмайди. Обаманинг Киев қўшинларига узоқ радиусли радарлар етказиб беришга 20 млн доллар ажратгани бундан далолат бўлиши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар