Британиялик актёр Гэри Олдман тўртинчи марта ажрашди

Маданият 02 Октябрь 2015 1856

Лос-Анжелес суди британиялик актёр Гэри Олдманнинг ажрашиш бўйича аризасини ижобий қондирди. Бу ҳақда бугун Ассошейтед Пресс хабар берган.

Суд қарорига кўра, Гэри Олдман эндиликда ўзининг собиқ рафиқаси Александра Эденборога 3,3 млн доллар тўлайди. Актёр 2та уй ва машиналарга эгалик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу жуфтлик 5 йиллик турмушдан кейин, 2015 йилнинг январида ажрашиш учун ариза беришганди.

Қайд этиш керакки, Эденборо Олдманнинг тўртинчи рафиқаси эди. Британиялик актёр бундан аввал яна икки актриса Лесли Мэнвилл ва Ума Турманга уйланганди. Унинг учинчи турмуши эса фотограф Донье Фиорентино билан қурилган лекин улар 2001 йилда ажрашишганди.

Маълумот учун Гэри Олдман 1958 йилда Лондон шаҳрида туғилган. У ўнлаб картиналарда муваффақиятли роллар ижро этган, шулардан энг кўп машҳурликка эришганлари Кристофер Нолан режиссёрлигидаги Бэтмен ҳақидаги трилогиялар ҳисобланади.

2012 йилда ушбу Олдман "Эй жосус, буёққа чиқ" номли фильмдаги иштироки учун "Энг яхши эркак актёр" номинацияси бўйича мукофотланганди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 18438 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 39551 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 151477 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43329 Lifestyle
ОАВ: Британия махсус хизматлари WannaCry вирусини тўхтатган дастурчи ҳибсга олинишини аввалдан билган
18:17 0 Жаҳон
NASA 5 ёшли боланинг мактубига жавоб йўллади
Пауэрлифтинг бўйича жаҳон чемпиони Андрей Драчёвнинг ўлдирилишига оид видео пайдо бўлди
18:00 801 Жамият
Ҳасан Руҳоний: Эрон учун ядро келишувини сақлаб қолиш устувор
17:55 232 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор сўнгги гумондор ҳамон қидирилмоқда
17:50 251 Жаҳон
Видео: Голни нишонламоқчи бўлган «Ҳамбург» футболчиси жароҳат олиб, 7 ойга сафдан чиқди
17:48 840 Спорт
Кўпроқ янгиликлар