Forbes Уоррен Баффетни АҚШнинг энг сахий кишиси деб топди

Иқтисодиёт 02 Октябрь 2015 1834

Мол-мулки 62 млрд доллар деб баҳоланган Berkshire Hathaway компанияси раҳбари Уоррен Баффет Forbes рейтингига кўра АҚШнинг энг сахий кишиси деб топилди.
2014 йилда Баффет хайрия ишларига 2,8 млрд доллар сарфлади. Мазкур маблағларнинг катта қисми (2,1 млрд доллари) Berkshire Hathaway акциялари кўринишида Билл Гейтс ва унинг турмуш ўртоғи Мелинда томонидан асос солинган Bill and Melinda Gates Foundation инсонпарварлик ташкилотига тақдим этилди. Шу билан тадбиркор сарфлаган умумий хайр-саховат қиймати 22,7 млрд долларга тенглашди.
Билл ва Мелинда Гейтс бу йили рейтингнинг иккинчи поғонасини эгаллашди. Улар 2014 йилда ўзлари ташкил этган жамғарма орқали полиомиелит, безгак, сил, ОИВ ва ОИТСга қарши кураш мақсадларига 1,3 млрд доллар ажратишди.
АҚШдаги энг саховатпеша инсонлари учлигини 2014 йилда 733 млн доллар сарф этган Жорж Сорос эгаллади.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71397 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37179 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21532 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81213 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61909 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 709 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 536 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 559 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 247 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 532 Маданият
Кўпроқ янгиликлар