Эрон футбол лигасининг расмий вакили Модтаби Шарифий футбол бўйича Эрон аёллар терма жамоасининг 8 ўйинчиси эркак эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

“Футбол бўйича Эрон аёллар терма жамоасининг 8 ўйинчиси жинсни алмаштириш бўйича операция кутаётган эркаклардир”, деб айтди Шарифий. Унинг таъкидлашича, улардан баъзилари аввал эркаклар футболида ўйнаган. У аниқ исмларни келтирмади.

Манбанинг маълумотларига кўра, бу хабардан кейин эронлик масъул шахслар бутун терма жамоанинг қайси жинсга мансублигини текширишни бошлаган.