«Грин кард» тақдим этувчи DV-2017 лотереяси бошланди

Жамият 02 Октябрь 2015 12249

АҚШ Давлат Департаменти 2017 йил «Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар - DV» (Грин Кард) Дастурига рўйхатга олиш даври 2015 йил 1 октябрдан 2015 йил 3 ноябргача жамоат учун очиқ бўлишини эълон қилди. DV Лотереясининг талабларига жавоб бериш учун мурожаат этувчи ушбу лотереяда қатнашиши мумкин бўлган давлатлардан бири, шу жумладан, Ўзбекистондан бўлиши ва ўрта мактаб даражасига тенг маълумотга эга бўлиши керак.

Мурожаатчилар DV Дастурида 2015 йил 1 октябрь, пайшанба куни,Тошкент вақти билан соат 21:00дан бошлаб рўйхатдан ўтишлари мумкин. Рўйхатга олиш даври 2015 йил 3-ноябрь, сешанба куни, Тошкент вақти билан 22:00да тугайди. Барча аризалар электрон равишда рўйхатга олиш даврида http://www.dvlottery.state.gov саҳифаси орқали топширилиши шарт ва DV Лотереясига ариза бериш учун ҳеч қандай ҳақ олинмайди. Мурожаат этувчиларга аризаларини топшириш учун рўйхатга олиш даврининг сўнгги ҳафтасигача кутмаслик тавсия этилади. Дунё бўйича талабнинг ўта юқорилиги Интернет саҳифаси ишининг секинлашувига олиб келиши мумкин. 2015 йил 3 ноябрь соат 22:00 дан кейин бирорта ҳам ариза қабул қилинмайди.

2016 йил, 3 майдан бошлаб, қатнашчилар ўзларининг аризалари рўйхатга олинганини тасдиқловчи варақларидан фойдаланиб, Давлат Департаментининг Интернет саҳифасида иммиграцион визага мурожаат этиш жараёнининг кейинги босқичларига ўтиш учун танланган ёки танланмаганликлари ҳақида маълумотларни билиб олишлари мумкин. Мурожаатчиларга ўз тасдиқлов варақларини принтерда чоп этиб олишни ва 2017 йил 30 сентябрга қадар, улар лотереяда ғолиб бўлган ёки бўлмаганликларидан қатъий назар, сақлаб қўйишлари лозимлигини эслатиб ўтамиз. Ариза топшириш ва талабларга жавоб беришга оид қўшимча маълумот АҚШ Давлат Департаментининг http://travel.state.gov/content/visas/english/immigrate/diversity-visa/instructions.html саҳифасида эълон қилинган «DV-2017 Дастур Йўриқномаси»дан олиниши мумкин. АҚШ Элчихонаси YouTubeнинг ушбу https://youtu.be/qabo0aia8r8 тармоғи орқали DV дастури ҳақида маълумот берувчи ўзбек тилида видео лавҳани омма эътиборига тақдим этди.

Ҳар йили АҚШ ҳукумати АҚШга иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун «Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар – DV» дастури орқали 50000 та доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар ажратади. Визалар сўнгги беш йил мобайнидаги иммиграция кўрсаткичлари асосида олти минтақавий ҳудуд орасида тақсимланади; бунда иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларга кўпроқ визалар миқдори белгиланади. Визага мурожаат этувчилар компьютер орқали амалга ошириладиган тасодифий танлов лотереяси ёрдамида сараланади. Шахснинг исми лотереяда танланиши унга иммиграцион визага мурожаат этиш жараёнининг кейинги босқичларини ўтиш имкониятини беради.

Гарчи кўплаб компаниялар «Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар» дастурига ариза топшириш бўйича ўз хизматларини таклиф этсалар ҳам, уларнинг хизматларидан фойдаланиш шахснинг лотереяда ғолиб бўлиш эҳтимоллигини ҳеч қайси йўл билан оширмаслигини маълум қиламиз. Баъзи ҳолларда эса, айрим фирмалар ғолиблардан катта миқдорда пул талаб қилишади ёки товламачилик билан шуғулланишади. Шуни ҳам унутмангки, DV Лотереясида ғолиб бўлган шахс АҚШ Элчихонаси ёки Консуллик Бўлимига ўз виза суҳбати учун келгунига қадар, АҚШ Давлат Департаменти мазкур дастур бўйича ҳеч қандай тўловлар олмайди. Дастур қатнашчиларига виза суҳбатига келишдан аввал «Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар» дастури бўйича тўловлар амалга оширишни сўраб йўлланган ҳар қандай хат ёки эълонлар фирибгарлар иши бўлиб, бундай хат-хабарларга ишонмаслик керак.

АҚШ Элчихонаси «Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар» дастурида қатнашишни истаган барча кишиларга шуни маълум қиладики, Элчихона ва АҚШ Давлат Департаменти мазкур лотерея ва унинг талаблари бўйича ягона ваколатли маълумот манбаларидир. Бир ой давомида Элчихона DV лоторея дастурига оид маълумотлар ва маслаҳатларни Твитер ва Фейсбук каби ижтимоий тармоқларда чоп этади, ҳамда ушбу дастур бўйича веб мулоқот ўтказади. DV 2017 дастури бўйича қўшимча маълумотлар ва омма учун ўтказилиши режалаштирилган тадбирларимиз ҳақида маълумот учун Элчихонанинг http://uzbek.uzbekistan.usembassy.gov/dv_uz.html манзилида жойлашган Интернет саҳифасига мунтазам ташриф буюриб туришингизни сўраймиз.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57012 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33051 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40895 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4982 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16820 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 702 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 941 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар