Россиянинг ҳарбий ҳаракатлари Суриядаги ихтилофни кучайтириб, Москванинг ўзига салбий оқибатлар келтириши мумкин, деб ҳисоблайди The Guardian таҳлилчилари.

Экспертларнинг фикрича, Суриядаги авиазарбалар ёрдамида Путин Украинадаги вазиятдан жаҳон ҳамжамияти диққатини четлаштирмоқчи бўлмоқда.

Шунингдек, у ўзининг яхши тактик эканлигини намоён қилмоқда. Аммо эндиликда Россия ҳам ИШИДнинг, ҳам Сурия мухолифатининг душманига айланди. Бу эса Тартусдаги рус базасини таҳдид остига қўяди.

“Россия кучини кўрсатиш учун эмас, мажбуриятдан бундай ҳаракат қилмоқда, - дейди АҚШ давлат департаментининг Россия бўйича катта таҳлилчиси Пол Стронски. – Унинг ҳаракатлари жуда хатарли. Бу Россиянинг ўзидаги радикал гуруҳларни ҳам ҳаракатга келтириши мумкин”.

“Ғарб давлатлари 4 йил давомида қочишга ҳаракат қилган позицияни Россия бугун эгаллади, - хулоса қилади Сурия бўйича мутахассис Жюльен Барнс-Дэйси. – У йирик минтақавий ихтилофнинг томонларидан бирига айланди”.