Ҳиндистон банклари мамлакатда Эрон нефти экпортидан тушган ва музлатиб қўйилган 700 млн долларни Эронга қайтариб берди. Бу ҳақда Тасним агентлиги хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига қараганда Ҳиндистоннинг йирик нефть компанияларидан бўлмиш Essar Oil, Mangalore Refinery and Petrochemicals (MRPL) ва шу кабилар ўз банкларига Эрондаги ҳисоб рақамларга илгари нефть олиб келиш ишлари билан боғлиқ 700 млн доллар маблағни ўтказиб беришларини сўраган.

Жорий йилнинг 14 июлида Венада бўлиб ўтган ядровий келишувга биноан АҚШ ғазначилиги Эронга музлатилган 1,4 млрд миқдоридаги маблағини қайтариб берган эди. Иккинчи пул ўтказмаларининг қиймати 700 млн доллар бўлиб, у октябрь-ноябрь ойларида Эрондаги ҳисоб-рақамларга келиб тушади.

4 млрд.дан иборат қолган сумма эса санкциялар мутлоқ бекор бўлгач, Ҳиндистон томонидан қайтарилади.