Суриядаги Россия самолётлари ўтган кун давомида бутун ҳажмда ўз олдиларига қўйилган вазифа — ИШИД объектларига аниқ авиазарбалар беришни бекаму-кўст адо этишди. Бу ҳақда Россия ҳарбий-космик қўшинлари вакили, полковник Игорь Климовнинг маълумотига асосланиб, РИА “Новости»” хабар бермоқда.

Унинг сўзларига қараганда тинч аҳоли яшайдиган бирорта ҳам инфратузилмага авиазарба берилмаган.

“Объектлар назорати таҳлиллари ва кузатувлари маълумотлари шуни тасдиқлаб турибдики, Россия авиацияси томонидан берилган авиазарбалар бир қанча ишончли манбалар асосида ўрганилган ИШИДнинг терористик инфратузилмаларига берилган”, — деди Климов.