Independent: 14 ёшли британиялик ўсмир Австралиядаги терактга ташкилотчилик қилди

Жаҳон 02 Октябрь 2015 1857

Британиядаги энг ёш террорист Австралияда Ветеранлар куни муносабати билан ўтказилувчи парад чоғида қўпорувчилик ҳаракатини содир этишни режалаштирди, дея ёзмоқда The Independent.

Ланкашир шаҳрида истиқомат қилувчи 14 ёшли ўсмир интернет орқали Мельбрунда полициячиларга ҳужум уюштиришни хоҳлаган австралиялик мужоҳидлар билан боғланган. Суднинг тасдиқлашича, ушбу ҳаракатларда болакай маслаҳатчи ва теракт ташкилотчиси вазифасини бажарган.

Твиттерда саҳифа очиб, экстремистик хабарларни қолдира бошлаганидан икки ҳафта ўтмасдан ёш жиноятчи 24 мингдан зиёд фолловер йиғиб, жиҳотчилар ўртасида машҳур бўлиб кетган.

Адвокат Жеймс Пикапнинг фикрича, қисқа муддатда бу қадар тез машҳурликка эришиши ўсмир ҳаётидаги бўшлиқни тўлдирган. Хабар қилинишича, бола доимий равишда ўзини бошқалар томонидан ажратилган ҳис қилган, кўзлари билан боғлиқ муаммоси ҳам бўлган. Жиноят содир этишдан олдинроқ эса унинг ота-онаси ажрашган. 14 ёшли террорист бир неча маротаба қулоқсизлиги ва ҳақоратомуз хатти-ҳаракатлари сабабли мактабдан ҳайдалган.

Айбланувчининг ўқитувчиларидан бири гувоҳ сифатида кўрсатма бериб, ўқувчисининг бир неча маротаба таҳдид қилган ҳолда ҳаттоки устозининг бўйнидан пичоқ тортиб, қонининг оқишини томоша қилиш истагида эканини билдирганини айтиб ўтган.

Суд жараёнида маълум қилинишича, ўсмир террорчилар билан 3 мингдан зиёд шифрланган хабарларни алмашган ва ИШИД ташвиқотчиларининг раҳбари Абу Холиб ал-Камбоди билан ҳам алоқа ўрнатган. Ёш террорчи ота-онаси олдида ўз айбига иқрор бўлиб, хорижда терроризмни ёйишга алоқадорлигини тан олган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар