Интернетда 3 ёшли бола 8-қаватдаги дераза ташқарисидаги токчада юргани тасвирланган видео пайдо бўлди

Жамият 02 Октябрь 2015 4825

Россиянинг Челябинск вилоятидаги Миасс шаҳри аҳолиси кўп қаватли уйларнинг биридаги нохуш манзарадан карахт ҳолга тушишди. Улар 3 ёшлар атрофидаги бола 8-қаватдаги хонадоннинг дераза токчасида ҳеч нарсани ушламаган ҳолда турганини кўришган. Болакай ҳаттоки деразанинг ташқарисига ҳам чиққан, букилиб пастга, ён-атрофга қараган. 

Буни кузатиб турган одамлар ҳис-ҳаяжонларини зўрға тийиб туришган. Қайд этилишича, гувоҳлар болани тасвирга олишдан аввал полицияга қўнғироқ қилиб, ушбу воқеа ҳақида хабар беришган. 

Болакайнинг бу “бебошлиги” акс этган видеода болакай деярли 20 метрлик баландликдан ҳеч қандай қўрқувсиз ён-атрофга, пастга қараётгани ва бунда деярли деразани ушламаётгани акс этган.

Видео интернетда жойлаштирилганда унга кўплаб изоҳлар билдирилди: натижада боланинг онаси нима содир бўлгани тушунтириб беришга қарор қилди. Унинг айтишича, у хонани шамоллатиш учун деразани очган ва бир дақиқага бошқа хонага чиқиб кетган. Қайтиб келгач, боласининг дераза токчасида юрганини кўрган. У ўзини қўлга олган ҳолда, болакайни чўчитиб юбормаслик учун уни оҳиста ўзига чақириб, уни секин дераза четидан тушириб олган. Ва бундан кейин 20 дақиқагача ўз йиғисини боса олмаган. Полиция ушбу ҳолга тушуниш билан муносабат билдириб, келажакда эътиборлироқ бўлишни тавсия қилган. 

 

Кўпроқ янгиликлар