Жасур Абдураимов: “Барча рақибларга бирдек муносабатдамиз”

Спорт 02 Октябрь 2015 2123

Ўзбекисон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов Бутанга қарши кечадиган саралашнинг 1-тур ўйини олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ўз шогирдларидан турнирда яхши натижа кутаётганини таъкидлади.

“Мусобақага бир мақсад – Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун ташриф буюрдик”, - дейди Абдураимов. “Гуруҳдаги барча рақибларимизни ҳурмат қиламиз ва барчасига бирдек муносабатдамиз. Ўйиндан-ўйинга ўз ўйинимизни кучайтириб боришни ва гуруҳда ғолиб бўлишни мақсад қилганмиз”, - дейди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

“Турнир бошланмасидан олдин қайсидир жамоани фаворит, қайсидир жамоани бизга асосий рақиб бўлади дейиш нотўғри. Барча рақибга қарши бир хил муносабатда бўламиз ва барча ўйинларга жиддий тайёргарлик кўрамиз”.

“Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман. Жамоамиз жуда ёш ва энди ташкил этилди, аммо мусобақага тайёргарлик жараёнида биз яхши жамоа туза олдик. Сўнгги икки ой давомида бир қатор турнирларда иштирок этдик ва бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Аммо, ўртоқлик учрашувлари билан расмий ўйинлар ўртасида фарқ бор. Тайёргарлигимиз ўз самарасини беришига ишонаман”, - дейди Абдураимов.

Матбуот анжуманида иштирок этган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси сардори Ислом Қобилов ҳам турнирда терма жамоа яхши натижа кўрсатишига ишонишини айтиб ўтди.

“Турнирга тайёграрчилик аъло даражада кечди. Яхши тайёргарлик ва меҳнат эвазига ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Мураббий фикрларига қўшиламан. Мақсадимиз ўйиндан ўйинга ўз ўйинимизни кучайтириш ва Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш”, - деди Қобилов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш "A" гуруҳи 1-тури доирасида 2 октябрь куни Бутан ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар