Навоий вилоятининг Конимех туманидаги деҳқон бозорида 1 кг қўй гўшти 19 минг сўм нархда сотилмоқда. Бу бозор нархидан анча арзондир. Гўштни “Шокир бобо” фермер хўжалиги етказиб бермоқда.

“Знамя дружбы” газетаси мухбири хўжалик раҳбари Алишер Эшмуродов билан учрашиб, ундан бу нархнинг сирини сўради.
“Конимех бозорига кунига 45-50 кг қўй гўшти етказамиз, - деди у. – Туман марказидаги оилаларнинг кўпчилигида нафақахўрлар бор, улар қўшимча хўжаликларга эга эмас.

Шу боис гўшт нархини оширмаймиз. Уни қассоб укам Анвар сотади. У юртдошларни энг муҳим истеъмол молларидан бир билан таъминлаш катта даромад кўришдан муҳимроқ деб ҳисоблайди. Ширбозларни боқиш харажатларини қоплаганимизнинг ўзи етарли”.

Гулом ЖУРАКУЛОВ, «Знамя дружбы»