KUN.UZ дайжести: 1 октябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Жамият 02 Октябрь 2015 4654

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 1 октябрь куни рўй берган энг мухим ва қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Қозоғистонлик хонанда Орол фожиаси ҳақида клип суратга олди>>

Қозоғистонлик хонанда Диана Шарапова “Аралдан ұшқан аққулар” (“Оролдан учган оққушлар”) номли лирик композиция яратиб, унга клип суратга олди

Криштиану Роналду фаолиятидаги 500-голни киритди>>

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар Лигасининг саралаш босқичида “Мальмё”га қарши учрашувнинг 29-дақиқасида рақиб дарвозасига тўп киритди

Олимлар Дунё океанида ҳар 8-9 соатда "қотил-тўлқин" вужудга келишини таъкидлашмоқда>>

Олимларнинг фикрича, Дунё океанида ҳар 8-9 соатда "қотил-тўлқин" (бошқа тўлқинлардан 2-3 баробар баландроқ бўлган ёлғиз тўлқин) вужудга келади

Олма-Отада ишлаётган япониялик кредитга ўтказиладиган тўйлардан ва бетгачопар киракашлардан ҳайратда қолди>>

“Олма-Отага мен ўтган йилнинг декабрида келган эдим, - деди у

Парижда кўчага сигарет қолдиғи ташлаганлик учун 68 евро жарима қўлланади>>

Париж ҳукумати 1 октябрь кунидан бошлаб шаҳар кўчаларига сигарет қолдиғи ташлаганларга нисбатан 68 евро миқдоридаги жарима қўлланиши ҳақида маълум қилди

Nexus 5X – LG ва Google ҳамкорлигида ишлаб чиқилган энг илғор Nexus смартфони>>

LGElectronics (LG) ва Google компаниялари ҳамкорликда олиб борилган ишларининг навбатдаги натижаси – Google`нинг энг охирги Android 6.0 Marshmallow операцион системасида ишловчи Nexus 5X смартфонини расман намойиш этишди

Том Круз фильмни суратга олиш жараёнида 6 дақиқа сув остида нафас олмасдан турган>>

Голливуднинг таниқли актёри Том Крузнинг 6 дақиқа давомида сув остида нафас олмасдан қолиши тасвирланган лавҳа интернетга жойлаштирилди

Лавров АҚШлик журналист аёлга тиззалаб турган ҳолда эркакларга мурожаат қилмасликни маслаҳат берди>>

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШлик журналист аёлга тиззалаб турган ҳолда эркакларга мурожаат қилмасликни маслаҳат берди

Дунёнинг энг яхши 100 университети рўйхати эълон қилинди>>

Британиянинг Times Higher Education журнали дунёнинг энг яхши 100 университети рўйхатини эълон қилди. Мазкур рўйхат THE World University Rankings 2015-16 глобал тадқиқоти давомида ишлаб чиқилган бўлиб, у дунёдаги 800та университетни ўз ичига қамраб олади

Англия ва Уэльсда машиналарда болалар бор ҳолатда чекиш тақиқланади>>

Англия ва Уэльс ҳудудида машиналарда вояга етмаган болалар бўлган ҳолатларда тамаки маҳсулотлари чекиш тақиқланади

Google.com домени 12 долларга сотиб олинди>>

2015 йилнинг 28 сентябрь куни Google собиқ ходими Санмай Вэд Google Domains хизмати орқали Google.com доменини қидирувга берди

Жаҳондаги энг узун ва ўта қўрқинчли шиша кўприк>>

Хитойда қурилган ер юзидаги энг узун шиша кўприк ҳар қандай довюрак кишини ҳам чўчитиб юборади

Олма-Отадаги жамоат транспортида нақд пул билан ҳисоб-китоб қилиб бўлмай қолади>>

2015 йилнинг 1 октябридан Олма-Отадаги жамоат транспортида нақд пул билан ҳисоб-китоб қилиб бўлмай қолди

Ҳиндистонда леопарднинг боши сув идишига тиқилиб қолди>>

Ҳиндистонда чанқоғига чидай олмаган леопарднинг боши идишга тиқилиб қолди

NASA 2020 йилнинг асосий вазифаларини аниқлаштириб олди>>

NASA космик агентлиги раҳбарияти 2020 йилгача амалга ошириладиган 5та янги миссиянинг лойиҳасини кўриб чиқди

Xabardor.uz: Рекордлар китобидан ўрин олган энг сўнгги рекордлар>>

Гиннесснинг рекордлар китобига ҳар йили янги-янги рекордлар киритилади. Бу йил ҳам бундан мустасно эмас

АҚШда электрон сигаретасини қувватлантириш вақтида жабрланган фуқарога 1,9 млн доллар товон пули тўланди>>

АҚШ ғарбидаги Риверсайд округи олий суди Калифорния штатида истиқомат қилувчи фуқарога электрон сигареталарни зарядловчи қурилмалар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи компаниялар томонидан 1,9 миллион доллар миқдоридаги товон пули тўланиши бўйича қарор чиқарди

Голландиялик архитектор саҳрода туздан шаҳар қурмоқчи>>

Делфт техника университети битирувчиси, архитектор томонидан яқинда ишлаб чиқарилган антиқа қурилиш материали бир нечта қурғоқчилик муаммоларини ҳал қилиш мумкин

Чехияда 1 октябрь учун кейинги 300 йил ичидаги энг совуқ ҳарорат қайд этилди>>

Чехияда кузнинг иккинчи ойи жуда совуқ бошланди. 1 ҳафта олдин мамлакатда ҳарорат ўлчагичлар 25 даража иссиқни кўрсатган бўлса, бугунга келиб бу ҳолат кескин ўзгарган ва ҳарорат 10 даража совуни кўрсатмоқда

Саудиялик эркак қизи учун 1 риёл қалин сўради>>

Саудиялик ёш йигитнинг севган қизи отаси қўйган талабдан боши осмонга етди

Forbes энг бой америкалик хонимлар рўйхатини эълон қилди>>

Рўйхатдан жой олган аёлларнинг беш нафари эрлари ёрдамида шу даражага етиб келишган, фақат етти нафари эса self-made-тадбиркор сифатида мустақил ана шу бойликка эга бўлган


Кўпроқ янгиликлар