Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 2 октябрь куни рўй берган энг мухим ва қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Самарқандда пенсия дафтарчаси бўйича бепул нон тарқатилмоқда>>

Айтилишича, акция доирасида соат 17:00га қадар пенсия дафтарчасига эга шахсларга бепул нон берилади

Навоийда эгизаклар учлиги туғилди, тўртлик туғилиши кутилмоқда>>

17 сентябрь куни Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида 29 ёшли Қизлархон Жумаева бирйўла учта фарзанд кўрди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси энг хунук 10та бидъатни санади>>

Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий сайтида «Бидъатдан сақланайлик!» сарлавҳали мақола эълон қилинди

Ўзбекистонда кўмир захираси 1 425 йилга етади>>

Ўзбекистонда мавжуд кўмир захираси 1 425 йилга етиши мумкин

Ўзбекистонда Skype ва бошқа мессенжерлар одатий тартибда фаолият кўрсатмоқда>>

Ўзбекистон ҳудудида «Ўзбектелеком» компанияси провайдерлари профилактика ишлари якунланиб, 2 октябрь кунидан оммавий мессенжерлар (Skype, Viber, Telegram ва бошқ.) барқарор ишлашни бошлади

Орегонда коллеждаги отишмада 9 киши ҳалок бўлди>>

АҚШнинг Орегон штати Дуглас округи полиция шерифининг маълумотларига кўра, штатда жойлашган Роузберг шаҳридаги Umpqua Community College коллежида юз берган отишмада 9 киши ҳалок бўлган

2016 йилда Япония йўлларига ҳайдовчисиз таксилар чиқади>>

Япония ҳукумати 2016 йилдан ҳайдовчисиз таксиларни синовдан ўтказиш дастурини ишга туширади

Apple “ақлли” узукка патент олди>>

Apple компанияси “ақлли” узук учун патент аризасини топширди

Ҳиндистонлик имкониятлари чекланган эркак мотоциклда 25 мамлакатни айланиб чиқади>>

Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида истиқомат қилувчи 55 ёшли Нараян исмли эркак мотоциклда жаҳон мамлакатлари бўйлаб сафарга чиқади

Бойқуш тутган хўмрайган қиз интернет қаҳрамонига айланди>>

Интернетда бойқуш тутган қиз суратига фотоколлажлар ишлаш анъана тусига кирди

Bild: Меркель тинчлик бўйича Нобель мукофоти олиши мумкин>>

Германия канцлери Ангела Меркель тинчлик бўйича Нобель мукофоти олиш учун яхши имкониятларга эга

Microsoft Skype’га таржимон ўрнатди>>

Microsoft компанияси Skype мессенжерининг десктоп версиясига Skype Translator тезкор таржима хизмати уйғунлаштирилди

Forbes Уоррен Баффетни АҚШнинг энг сахий кишиси деб топди>>

Мол-мулки 62 млрд доллар деб баҳоланган Berkshire Hathaway компанияси раҳбари Уоррен Баффет Forbes рейтингига кўра АҚШнинг энг сахий кишиси деб топилди