Пхеньян вакиллари АҚШга тўлақонли тинчлик шартномасини имзолашни таклиф қилди. Шимолий Кореянинг ярим оролдаги тинчлик жараёнига қўшилишининг ягона шарти шудир, деб таъкидлади мамлакат ташқи ишлар вазири Ли Су Ён ўзининг БМТ Бош Ассамблеяси 70-саммити доирасида умумсиёсий баҳслар чоғидаги чиқишида.

“АҚШ ўт очмаслик шартномасини тўлақонли тинчлик сулҳи билан алмаштириб, ОАВ орқали кимларнидир провокацияларда айблашда бас қилган тақдирда, КХДР ҳукумати Корея ярим оролидаги уруш ва ихтилофларни бартараф қилиш бўйича конструктив диалог ўтказишга тайёр”, - деди у.
Вазир ўз таклифини “Биз ўзимизга эп кўрадиган энг яхши вариант” деб атади.