Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига қараганда, ИШИДнинг Ироқда кимёвий қуроллардан фойдаланганлиги ҳақида етарли далиллар мавжуд.

Лавров худди шу баёнот билан БМТ Бош Ассамблеяси доирасида ўтказилган матбуот анжуманида чиқиш қилган эди.

Бундан ташқари вазир БМТ хавфсизлик кенгаши қатнашчилари терроризмга қарши Россиянинг кенг кўламдаги антитеррор коалициясини шакллантириш таклифини кўтаринки руҳда қарши олишганини ҳам таъкидлаб ўтган.