Суриянинг Латақия шаҳрига кираверишдаги назорат постида ҳарбийлар шағал ва майда ёғоч ниқоби остида бир тонна портловчи модда олиб кетаётган юк машинасини тўхтатиб қолишди.

Бу ҳақда Сурия ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.      

Манбанинг айтишича, портловчи модда теракт амалга ошириш учун мўлжалланган бўлган. Автомобиль ҳайдовчиси бевосита террорчи бўлмагани, у фақатгина юкни кўрсатилган манзилга олиб бориб бериши керак бўлгани таъкидланмоқда.

Латақияда жанговор парвозларни амалга ошираётган Россия самолётлари ҳарбий базаси жойлашган.