Манзура: Санъаткор ва мухлис ўртасида чегара қолмади

Маданият 02 Октябрь 2015 5202

Айни кунларда Ўзбекистон эстрадасида ҳақиқий ижод йўқолиб бормоқда, деб ҳисоблайди хонанда Манзура. Санъаткорлар ўз ижодларида кўпроқ тўйбоп ашула яратишга уринмоқда.

“Тан оламан, ҳозир ҳақиқий ижод йўқолиб кетяпти, - деди у “Даракчи” нашрига берган интервьюсида. – Кўп ҳолларда тўйга, пул топадиган қўшиқларга боғланиб қоламиз”.

“... Кўп қўшиқлар тингловчига етиб бормай, ярим йўлда қолиб кетяпти, - сўзида давом этди санъаткор. – Чунки авваллари мухлислар санъаткорларнинг ижоди билан қизиқарди, бирор қўшиқ яратаётганимиз ҳақида хабар берсак, радио ва ТВдан кутиб ўтиришарди. Ҳозир эса санъаткор ва мухлис ўртасида чегара қолмаган. Ҳамма ахборотни интернетдан олади, қўшиқни ҳам керак бўлса интернетдан эшитади. Ойлар давомида яралган қўшиқ ва клипларнинг умри нари борса бир ҳафтага етяпти, холос. Бугунги тингловчида танлов имконияти йўқ. Уларга ҳам осон эмас. Минглаб қўшиқлар орасидан сарасини ажратиб олиш жуда қийин”.

Кўпроқ янгиликлар