Мексика полицияси жиноятчилар гуруҳи томонидан қўлга олинган 40 муҳожирни озод қилди

Жаҳон 02 Октябрь 2015 1099

Мексиканинг Тамаулипас штати полицияси бир неча кун давомида жиноятчилар томонидан ушлаб турилган 44 нафар хорижлик муҳожирни озод қилди. 1 октябрь куни хабар берилишича, минтақадаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳаракатларини мувофиқлаштирувчи гуруҳ АҚШ билан чегарадош Рейнос муниципалитетида махсус амалиёт ўтказди.

“Полиция маҳаллий аҳолидан қуролли жиноятчилар неча ўн муҳожирни ушлаб тургани ҳақида маълумот олди”, - дейилади хабарда. – Ўтказилган махсус амалиёт натижасида турли мамлакатлар фуқароси ҳисобланган 18 эркак, 10 аёл ва 16 бола озод қилинди”. Жиноятчилар яширинишга улгурган бўлиб, айни пайтда уларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Маълум бўлишича, озод қилинганларнинг 35 нафари Сальвадор, 6 нафари Гватемала, 2 нафари Гондурас ва бири Никарагуа фуқароларидир. Хорижликларнинг айтишича, бир неча кун давомида уларга егулик берилмаган. Барча қутқарилганларга тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, сўнгра миграция хизмати ходимлари қўлига топширилган.

Мексикалик жиноий гуруҳлар кўп йиллардан буён “жонли товар”ларни АҚШга ноқонуний элтиш билан шуғулланиб, мўмай даромад кўрмоқда. Улар Марказий Америка давлатлари фуқароларини маълум маблағ эвазига Америкага етказиб қўяди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34718 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73201 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10793 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137786 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 657 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2501 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1480 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 1830 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар