Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида давом этаётган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг иккинчи кун беллашувларида ўзбекистонлик икки нафар спортчи медаллар учун курашни давом эттирмоқда.

Мирали Шарипов дастлаб Беларусь вакили Вадзим Шокани мағлубиятга учратган бўлса, кейинчалик кореялик Жу-Жин Кимни, германиялик Игорь Вантке ва КХДР вакили Кук Хйон Хонгни енгди. Финалдаги рақиб португалиялик Нуно Сарайва бўлади.

Ғиёсжон Бобоев ярим финал йўлида сербиялик Любиса Ковачевич, хитойлик Шуай Сунь ва БАА аъзоси Виктор Сквортовни доғда қолдирди. Ҳал қилувчин беллашувга йўл олиш учун португиялик Нуно Сарайва билан курашди. Бироқ у юко баҳоси фарқи билан имкониятни бой бериб қўйди. Энди у бронза медали учун баҳс олиб боради. -81 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шаҳзод Собиров ва Темурхон Тўраев чорак финалгача етиб кела олмади.