1 октябрдан "Насаф" поездининг Тошкент-Қарши йўналиши Китобгача узайтирилди. Бу ҳақда "Узжелдорпрасс" АЖ ахборот хизмати хабар қилган.

Поезд Тошкентдан ҳафтанинг душанба кунидан ташқари ҳар куни соат 15-02да жўнайди. Китобдан эса ҳафтанинг жума, шанба, якшанба, душанба, чоршанба кунлари соат 04-37да ортга қайтади.