Эрон ўзига қарши санкцияларни мутлақо бекор қилинишини ва шу йўл орқали ядро қуроли яратишда давом этиш ҳамда ядро қуроллари клуби аъзолари сафига яширинча қўшилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху БМТ Бош ассамблеясидаги нутқи давомида айтиб ўтган.

Вазир “олтилик”ни Эрон билан воситачилик қилаётганини яна бир бор қоралаб чиқди.

Унинг сўзларига кўра, Теҳрон ўзининг ядро қуролига эга бўлиш ниятидан қайтмайди ва қайтанга “иштахаси карнай бўлаверади”. Нетаньяхунинг баҳосига кўра, Эрон АҚШ ва бошқа мамлакатлар унга нисбатан жорий этилган сануцияларни бекор қилишларини ва “музлатилган” пулларни қайтаришларини кутиб ўтирибди.