ОАВ Орегондаги отишмани содир этган жиноятчи шахсини аниқлади

Жаҳон 02 Октябрь 2015 1973

Американинг Орегон штатидаги Умпква коллежи ҳудудидаги отишмани 26 ёшли Крис Харпер Мерсер исмли шахс содир этган. Бу ҳақда 1 октябрь куни Американинг CBS телеканали ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ахборот манбасига асосланиб хабар берди. Аммо бу ҳақдаги расмий хабар ҳозирча ошкор қилингани йўқ.
Шериф Жон Хэнлиннинг маълум қилишича, коллеждаги отишма оқибатида 10 киши, жумладан, жиноятчининг ўзи ҳам ҳалок бўлган. Етти киши эса турли даражада жароҳат олган. Уч нафарининг аҳволи жиддий экани хабар қилинди.
Бундан аввалроқ эса ОАВ отишма қурбонлари 15 киши бўлиб, жароҳатланганлар 20 нафарни ташкил этишини маълум қилган эди.
Жон Хэнлиннинг ойдинлик киритишича, қуролли ҳужумни уюштирган эркак бу ерга етиб келган полиция билан отишмада отиб ўлдирилган. Бунда ҳуқуқ ҳимоячиларидан ҳеч ким жабр кўрмаган.
Жиноятчи коллеж ҳудудига ўзи билан уч тўппонча ва милтиқ олиб кирган. Ушбу қуролларнинг барчаси ҳодиса жойидан топилган. У барча қуроллардан фойдаланишга улгурдими-йўқ, ҳозирча аниқланмади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар