АҚШ президенти Барак Обама Орегон штатидаги коллежда содир бўлган отишмадан сўнг қурол-яроғ тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритиш лозимлигини айтди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Унинг фикрича, қурол-яроғ эгаларининг ҳам кўпчилиги бундай ўзгаришларни қўллаб-қувватлайди.
“Бир неча ой муқаддам айтганимдек, ундан олдин ҳам айтганимдек, ҳар сафар бундай оммавий отишмалар бўлган чоғда айтганимдек, бизнинг ўйлашимиз ва мотивларимизнинг ўзи етарли эмас”, - таъкидлади АҚШ етакчиси.
Агар бундай ишни руҳий хасталар қилган тақдирда ҳам, унинг айтишича, “АҚШ руҳий хаста инсонлар бошқаларга зиён етказиши мумкин бўлган ягона давлат эмас. Аммо биз бундай оммавий отишмалар ҳар бир неча ойда содир бўладиган дунёдаги ягона мамлакатмиз”.