АҚШнинг Орегон штатида жойлашган коллежлардан биридаги отишмада 15 нафар киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда KATU News маҳаллий телеканали хабар бермоқда.

Воқеа Розбург шаҳрида содир бўлган. Ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотни маҳаллий полиция матбуот котиби Билл Фугэйт тақдим этган.

Бундан ташқари 20 нафар одам жиддий жароҳат олган. Айни дамда қотил қўлга олинган.

Отишма 3300 нафар талаба ўқийдиган Umpqua Community College коллежида содир бўлган.