Орегонлик қотил фақат христианларни ўлдиришни мақсад қилгани маълум бўлди

Жамият 02 Октябрь 2015 3583

АҚШнинг Орегон штатидаги Ампкуа коллежида отишма содир этган Крис Харпер Мерсер фақатгина христиан динига мансуб кишиларни ўлдиришни мақсад қилиб олган. Бу ҳақда гувоҳлар сўзларига асосланиб CNN телеканали хабар қилди.

Ҳодиса гувоҳлари ва уларнинг қариндошлари сўзларига кўра, қуролланган жиноятчи аудиторияга кириб, қурол ўқталган ҳолда ўқувчилардан қайси динга эътиқод қилишини сўрай бошлаган. Гувоҳларнинг айримлари қотил насроний динига эътиқод қилишини айтган кишиларни жойида отиб ташлаганини билдирган.

Шериф Жон Хэнлиннинг маълум қилишича, коллеждаги отишма оқибатида 10 киши, жумладан, жиноятчининг ўзи ҳам ҳалок бўлган. Отишмадан етти киши жароҳат олган бўлиб, уч нафарининг аҳволи оғир.

Мазкур ҳодисага муносабат билдирган АҚШ президенти Барак Обама мамлакатнинг қуролга оид қонунчилигини зудлик билан ўзгартириш лозимлигини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, қотиллик қайсидир маънода мутаассибликка айланган ва унга барҳам бериш вақти келди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар