Ўзбекистон мусулмонлари идораси энг хунук 10та бидъатни санади

Жамият 02 Октябрь 2015 9506

Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий сайтида «Бидъатдан сақланайлик!» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

"Араб тилидаги "бидъат" сўзининг луғавий маъноси «бир нарсани янгидан пайдо қилиш, янгилик киритиш» деганидир. Шаръий истилоҳда динда бўлмаган нарсани динга қўшиш, диний ишларда кейинчалик ноўрин жорий бўлган одатлар "бидъат" дейилади. Дин эса Аллоҳ таолонинг Ўз Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) орқали кўрсатган йўриғидир. Диндаги бидъат икки хил бўлади: 1. Эътиқодга тааллуқли бўлган бидъатлар (мўътазилалар, равофизлар, жаҳмия ва бошқа тоифаларнинг Аҳли суннат вал жамоа эътиқодига қўшган бидъатлардир). 2. Аллоҳ ҳамда Унинг Расули кўрсатмаган бирор иш ёки одатни асоссиз ибодат сифатида динга киритиш каби амалиётдаги бидъатлар", дейилади хабарда.

Мақолада энг хунук бидъатлар ўнта эканлиги тилга олинади ва уларнинг баъзилари келтирилади. Булардан: Қуръони каримни ўқиш, зикр, дуо, намоз, тасбеҳ ва бошқа амалларни пулга шартлашиб қилиш; ўликни эслаш учун таом тайёрлаш ва ейиш, қабр устида шам ёқиш, келин ва ўлик олдида зикр қилиш, қабр устида бино қуриш, у бинони безаш ва у ерда ётиш; нафл намозларини жамоат бўлиб ўқиш; намозни адо этишдаги таъдили арконни тарк этиш, қарға тумшуғини ерга ургандай қилиб намоз ўқиш; намозда имомдан олдинга ўтиш ва унга қарама-қарши туриш; сафларни тузатмаслик ва бошқалар хунук бидъатлардандир.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71709 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37286 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21607 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81400 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61967 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1279 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 893 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 806 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 361 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 683 Маданият
Кўпроқ янгиликлар