Ўзбекистонда сохта доллар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Республика Олий судининг хабар қилишича, гуруҳ таркибига 6 киши кирган. Улар Туркиядан 80 минг доллар қийматдаги сохта купюраларни келтириб, уларни мамлакатнинг турли ҳудудларидаги бозорларида айирбошлаб келган.

Улар 40 минг долларлик купюраларни сотиб юборишга улгурган, яна 41.3 минг долларни сотаётган пайтларида қўлга олинган.
Суд ҳукмига кўра жиноий гуруҳ аъзолари 9-12 йилга озодликдан маҳрум қилинди.