Бугун, 2 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин Парижга ташриф буюрди. Бу ҳақда Россия матбуоти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Елисей саройида у Украина президенти Пётр Порошенко, Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Франсуа Олланд билан учрашади.

Шу билан бирга, Кремль расмий вакили Дмитрий Песковнинг сўзларига қараганда, Путин ва Порошенко алоҳида учрашуви кўзда тутилмаган.