Париждаги “Норманд тўртлиги” учрашувидан онлайн

Жаҳон 02 Октябрь 2015 6391

“Норманд тўртлиги” давлатлари (Германия, Франция, Россия, Украина) раҳбарлари бугун Парижда учрашмоқда. Елисей саройида Ангела Меркель, Франсуа Олланд, Владимир Путин ва Пётр Порошенко 2 кун давомида Украина инқирози юзасидан музокаралар олиб боради.

22:25

"Норманд форматидаги” музокаралар ўз ниҳоясига етди. Бу Германия, Франция, Россия ва Украина президентларининг 2014 йил июндан кейинги 3-учрашуви бўлди. Музокаралар 4 соатдан кўпроқ давом этди.

21:41
"Норманд тўртлиги"нинг Париждаги музокаралари бошланганига 4 соат бўлди. Елисей саройида Владимир Путин, Ангела Меркель, Франсуа Олланд ва Пётр Порошенко иштирокидаги музокаралар Тошкент вақти билан соат 17:40да бошланганди.
Давлат раҳбарлари Украинадаги сиёсий инқироз масаласини муҳокама қилишмоқда. Ҳозирча натижалар ҳақида маълумотлар йўқ.

21:19
"Норманд тўртлиги"нинг Париждаги учрашуви якунида ҳеч қандай ҳужжатлар имзоланмайди. Бу ҳақда ишончли манбалардан бири хабар берган.

21:05
Франция президенти ўзининг инстаграмдаги аккаунтига Россия президенти Владимир Путин ва Украина раҳбари Пётр Порошенко қўл сиқишиб тургани тасвирланган видеони жойлаштирди.

20:50
"Норманд тўртлиги" учрашуви 3 соатдан ошиқ вақтдан буён давом этди. Журналистлар музокаралар бошланганидан 2 соат вақт ўтганида Германия канцлери Ангела Меркелни холлда кўришган. У музокаралар ўтказилаётган хонани қисқа муддатга тарк этган ва кўп ўтмай хонага қайтиб кириб кетган.

20:20

Франция президенти музокаралар якунидан сўнг баёнот беради.

20:00
Ёпиқ эшиклар ортидаги учрашувлар ҳамиша турли миш-мишларни келтириб чиқаради. Бу сафар украин ОАВи томонидан ёзилишича, музокаралар бошланганидан 2,5 соат вақт ўтганида Владимир Путин музокаралар столини тарк этган. Шу билан биргаликда Россия делегацияси Елисей саройида қолгани айтилган.

19:40
"Норманд тўртлиги" саммити бошланганига деярли 2 соат бўлди.
"Улар тунни шу ерда бедор ўтказмасликка сўз беришган", деди мезбон Олланд.
Эслатиб ўтамиз, тўртлик иштирокидаги Минскда ўтказилган иккинчи саммит 16 соат давом этганди.
Ишончли манбанинг маълум қилишича, Елисейдаги музокараларда Париж ва Берлин томонидан Минск келишувларининг амал қилиш муддатини белгилаш таклиф қилинган.

18:20

Елисей саройига ташриф қилган сиёсатчиларнинг кортежлари.
Ёпиқ эшиклар ортида музокаралар давом этмоқда.
Ташқарида журналистлар музокаралар якунини кутишмоқда.

18:10
Франциянинг "норманд тўртлиги" учрашувида қатнашаётган делегацияси таркиби қуйидагича: Мамлакат ташқи ишлар ва халқаро алоқалар вазири Лоран Фабиус, президентнинг дипломатия бўйича маслаҳатчиси Жак Одибер, президентнинг шахсий штаби бошлиғи Бенуа Пюга, Франциянинг Россия билан муносабатлар бўйича вакили Франсуа Ревардо ва Франция республикаси раҳбарининг коммуникация масалалари бўйича маслаҳатчиси Клодин Рипер.

18:06
"Норманд тўртлиги" учрашувида иштирок этиш учун Парижга Германия делегацияси таркибида ГФР ТИВ раҳбари Франк-Вальтер Штайнмайер, ташқи сиёсат бўйича канцлер маслаҳатчиси Кристоф Хойсген, ГФР ҳукумати расмий вакили Штефан Зайберг, Германия ТИВнинг сиёсий директори Андреас Микаэлис ва канцлер маслаҳатчиси Максимилиан Шпиннер келишган.

17:48
Россия делегацияси таркибидан ТИВ раҳбари Сергей Лавров, Россия президенти Юрий Ушаков, Кремл матбуот хизмати бошлиғи Дмиртий Песков, Россия Федерацияси президентининг МДҲ давлатлари бўйича ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик бўйича бошқармаси бошлиғи Олег Говорун ва Украинадаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича РФ контакт гуруҳи махсус вакили Азамат Кульмухаметов ўрин олган.

17:40

"Норманд тўртлиги" давлатлари Украина масаласидаги муҳокамаларга киришишди. Россия, Украина, Франция ва Германия раҳбарлари Елисей саройининг Мюрат залида Донбассдаги муаммо бўйича музокара ўтказишмоқда.

16:48
Елисей саройида "норманд тўртлиги" формати бўйича навбатдаги учинчи учрашув бошланди. Бугун Германия, Франция Россия ва Украина президентлари Донбассдаги вазият бўйича 2014 йилнинг июнидан бери учинчи марта музокаралар столига ўтиришди.

16:47
Ҳозирча раҳбарлар ёпиқ эшиклар ортида суҳбат қурмоқда. Бу орада журналистлар сэндвич ва қизил вино билан меҳмон қилинди. Кун тартибида қанчалар мураккаб масалалар турмасин, Франция ўз анъаналарига садоқатли қолади.

16:39
Украина президенти Пётр Порошенко франциялик ҳамкасби Франсуа Олланд билан учрашув ўтказади.

16:08
Путин ва Олланд учрашуви кутилганидек бир соат эмас, 15 дақиқага кўпроқ давом этди. Ангела Меркель саройга Путин ва Олланддан 20 дақиқага кечроқ келди. Украина президенти эса ҳаммадан сўнг етиб келди. Айни пайтда Путин ва Меркель учрашуви давом этмоқда.

16:03
Тадбирлар ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда. Журналистларга хизмат кўрсатувчи матбуот маркази сарой комплексининг бир қисми бўлмиш Мариньи меҳмонхонасида жойлашди.

15:40
Германия канцлери Ангела Меркель Елисей саройига етиб келди.

Германия ҳукумати раҳбарини саройнинг кириш эшикларида Франсуа Олланд кутиб олди. Бунга қадар у Владимир Путин билан икки томонлама учрашув ўтказишга улгурди.
Энди Владимир Путин ва Ангела Меркель ўзаро суҳбат қурадилар, шундан сўнг тўртала давлат етакчилари Мюрат залида тўпланади.


Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига қараганда, "тўртлик" учрашуви музокаралр ва ишчи ланчдан иборат бўлади.

15:06
Россия ва Франция президентларининг суҳбати ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда. Учрашувда, шунингдек, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, президент ёрдамчиси Юрий Ушаков матбуот котиби Дмитрий Песков иштирок этишмоқда.

15:04
Владимир Путин Елисей саройига ташриф буюрди. Франсуа Олланд уни ички ҳовлида кутиб олди. Етакчилар сўрашиб, ичкарига киришди. Ўзаро суҳбат бошланди.

14:44
Елисей саройи меҳмонларни кутиб олишга тайёр, ички ҳовлида фахрий қоровул сафланди.

14:25

Украина президенти Пётр Порошенко Франция раҳбари Франсуа Олландга ўз юртига расмий ташриф уюштиришга таклиф қилди.

14:16
Журналистлар учрашув бошланишидан уч соат олдин саройга етиб келишди. Ўттизга яқин телекамера ўрнатилиб улгурди. Матбуот вакилларининг катта қисми матбуот марказида, аммо айримлар ички ҳовлида кеча қаҳрамонларини кутмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30724 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16873 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66348 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57557 Жамият
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 2233 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3095 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 2725 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Тожикистон-Хитой товар айланмаси 3 йилдан сўнг 3 млрд долларга етади
10:18 714 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар